Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ва Қатар бешкураш федерациялари ўртасида меморандум имзоланди

Ўзбекистон ва Қатар бешкураш федерациялари ўртасида меморандум имзоланди

Бугун Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси ва Қатар бешкураш федерацияси ўртасида икки томонлама ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.

Айтиш керакки, Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси 2017 йилнинг февраль ойида ташкил қилинган бўлиб, унда спортчилар от спорти, қиличбозлик, ўқ отиш, югуриш ва сузиш бўйича беллашади.

– Ўзбекистон бешкураш федерациясининг биринчи ҳамкорлик меморандуми айнан биз билан имзоланаётгани ҳам шараф, ҳам масъулият, – деди Қатар бешкураш федерацияси президенти Бадир ал Дарвеш. – Ушбу ҳужжат бизга ҳар икки мамлакат бешкураш федерациялари учун бирдек фойдали бўлишига ишонамиз. Ҳар икки мамлакат федерациялари бешкураш спорт турлари бўйича олимпиадага чиқиш ва унда муносиб иштирок этишни мақсад қилган. Бугун имзоланган меморандум бу борадаги ишларда муҳим ҳужжат бўлиб хизмат қилади.

Айтиш керакки, мазкур ҳамкорлик доирасида икки мамлакат спортчиларининг малакасини ошириш механизмлари ишлаб чиқилган бўлиб, нафақат спортчилар, балки мураббийлар ҳам ўзаро тажриба алмашиш имкониятига эга бўладилар.

– Федерация раҳбари сифатида ўзимнинг илк олтмиш кунлик иш режамни ишлаб чиққанман, – деди Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси раиси Баҳром Газзиев. – Шулардан биринчиси – Қатар бешкураш федерацияси билан ўзаро ҳамкорлик битимини имзолаш эди ва бугун мана шу мақсадга эришдик. Шу кунларда Қозоғистон бешкураш федерацияси билан ҳам ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолаймиз. Бу орқали спортчиларимизнинг малакаси ва маҳоратини янада оширишга ҳаракат қиляпмиз. Асосий мақсад – Токио 2020 Олимпия ўйинларига йўлланма қўлга киритиш ва унда муносиб иштирок этиш.

Маълумот учун, бешкураш спорт тури илк маротаба 1912 йили Стокгольм мезбонлик қилган Олимпия ўйинларида дастурга киритилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг