Ўзбекистонда 1 августдан иш ҳақи, стипендия ва пенсиялар оширилади
Президент Шавкат Мирзиёев «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармонни имзолади.
Фармонга кўра, 2019 йилнинг 1 августидан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори 1,1 баравар оширилади.
Шунингдек, 2019 йилнинг 1 августидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кам:
- иш ҳақи – ойига 223 000 сўм;
- ёшга доир пенсиялар – ойига 436 150 сўм;
- болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – ойига 436 150 сўм;
- зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 267 650 сўм миқдорида белгиланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter