Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда 1 февралдан иш ҳақи, стипендия ва пенсиялар оширилади

Ўзбекистонда 1 февралдан иш ҳақи, стипендия ва пенсиялар оширилади

Фото: «Xabar.uz»

2020 йилнинг февралидан бюджет ташкилотлари ва муассасалари ходимлари иш ҳақлари, пенсия, стипендия, нафақа ҳамда кам таъминланан оилаларга моддий ёрдамлар миқдори 1,07 бараварга оширилади. Бу Шавкат Мирзиёевнинг 30 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида»ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида кўзда тутилган.

Ушбу санадан бошлаб:

  • Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — 679 330 сўм (ҳозир 634 888 сўм);
  • Базавий ҳисоблаш — 223 000 сўм (ўзгаришсиз);
  • Ёшга доир пенсиялар — ойига 466 680 сўм (ҳозир 436 150 сўм);
  • Болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа — ойига 466 680 сўм (ҳозир 436 150 сўм);
  • Пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори — 238 610 сўм (ҳозир 223 000 сўм) этиб белгиланади.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг