Ўзбекистонда аҳоли ўртача неча йил умр кўраётгани айтилди

2024 йилда Ўзбекистон Республикасида доимий аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 75,1 ёшни ташкил этди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич 2023 йилда 74,7 ёшни ташкил этган.
Йиллар кесимида Ўзбекистонда доимий аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги динамикаси қуйидагича:
- 1991 йилда – 66,4 ёш
- 1995 йилда – 69,1 ёш
- 2000 йилда – 70,8 ёш
- 2005 йилда – 71,8 ёш
- 2010 йилда – 73 ёш
- 2015 йилда – 73,6 ёш
- 2020 йилда – 73,4 ёш
- 2024 йилда – 75,1 ёш
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter