Ўзбекистонда долларнинг расмий курси сезиларли ошди

Ўзбекистон Марказий банки 2019 йилнинг 10 декабрдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади.
Янги қийматга кўра, АҚШ доллари курси ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан + 26,56 сўмга ошиб, 9 537,55 сўмни ташкил этди.
Евро курси ҳам кўтарилди (+69,31) ва бир евро 10 545,67 сўм қийматида белгиланди.
Россия рубли эса +2,09 сўмга қимматлаб, 149,88 сўм бўлди.
Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter