Ўзбекистонда электромобилларга талаб ортмоқда
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январ ойида Ўзбекистон 3 та хорижий давлатдан қиймати 3,1 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 122 та электромобил импорт қилган.
Электромобил импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 70 тага ошган.
2021 йилнинг январ-ноябр ойларида юртимизга 11 та хорижий давлатдан қиймати 13,8 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 689 та электромобил импорт қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Ўзавтосаноат» Хитойдаги электромобиллар ишлаб чиқарувчи энг йирик компания — БЙД билан келишув имзолагани ҳақда хабар бергандик.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter