Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони юз нафарга етди

Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони юз нафарга етди

Ўзбекистонда коронавирус юқтириб вафот этган беморлар сони расман 100 нафарга етди. 

Тошкент шаҳри Олмазор туманида яшаган 82 ёшли М.К.да (аёл)да 18 июль куни коронавирус тасдиқланган ва умумий аҳволи оғирлиги сабабли Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган ва сунъий нафас бериш аппаратига уланган.

Унга «COVID-19» инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир нафас етишмовчилиги, ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги, терминал ўпка шиши, полиорган етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, стабил зўриқиш стенокардияси, гипертония касаллиги, семизликнинг 2-даражаси, паркинсонизм касаллиги, подагра каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Муолажаларга қарамасдан бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, терминал ўпка шишидан вафот этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг