Ўзбекистонда кучли шамол туфайли яна дарахтлар синиб, машиналарни босиб қолиши мумкин

Ўзбекистонда яна ноқулай об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ўзгидромет томонидан бу ҳақда огоҳлантирувчи маълумот берилди.
Хабарда айтилишича, 12-14 апрелда Ўзбекистонда ёмғир, айрим жойларда кучли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача, шиддат билан эсганда 23-28 м/с гача етиши кутилмоқда.
12-14 апрелда республиканинг тоғолди ва тоғли туманларида сел келиши хавфи бор.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter