Ўзбекистонда «Реал Мадрид» клуби иштирокидаги дастурнинг очилиш маросими ўтказилди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва «Реал Мадрид» клуби академияси ўртасидаги келишувга асосан юртимизда «Real Madrid Foundation Clinic» дастурини ишга тушириш бўйича дастлабки ҳаракатлар бошлангани ҳақида хабар берган эдик.
Ана шу дастурга асосан пойтахтимизга «Қироллик клуби»нинг 3 нафар мураббийи — Карлос Альберт, Мануэль Агуадо Хил ва Эктор Висенте ташриф буюришган.
Бугун, 3 июнь куни «Бунёдкор» стадионида «Real Madrid Foundation Clinic» дастурининг очилиши бўлиб ўтди. Очилиш маросимида Миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов, «Реал Мадрид» клуби мураббийлари ва бошқа мутассаддилар иштирок этишди.
Испаниялик мутахассислар ЎФА билан ҳамкорликда йўлга қўйилаётган ушбу дастур келажакда ўзбек футболига фойдаси тегишига ишончлари комил эканини таъкидлаб, бу борада қўлларидан келганча ёрдам беришга тайёр эканликларини айтиб ўтишди.
«Реал Мадрид» клуби мураббийлари юртимизда 16 июнь кунига қадар амалий тадбирлар ўтказишади. Тадбирлар давомида болалар билан турли мастер класслар, назорат учрашувлари, «Summer cup» турнири ва бошқа мусобақалар ўтказилиши режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter