Ўзбекистонда тун давомида коронавирусга чалинганлар сўнгги ҳафталар учун рекорд даражада кам аниқланди

2020 йил 26 апрел соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1865 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 2020 йил 25 апрел соат 23:00да юртимизда коронавирусга чалинганлар сони 1862 нафардан иборат экани хабар қилинган эди. Ўтган тун давомида сўнгги ҳафталар учун рекорд даражада кам — 3та янги ҳолат аниқланган.
Ўзбекистонда коронавирус касалидан тузалганлар кеча 707 нафарга етди. Касалланганлардан 8 нафари вафот этган.
Айни вақтда 1150 киши даволанишда бўлиб турибди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter