Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистондаги барча ҳокимлар таътилга чиқди

Ўзбекистондаги барча ҳокимлар таътилга чиқди

Ўзбекистонда фаолият юритувчи вилоят ҳокимлари, Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси ва шаҳар, туман ҳокимлари даволаниш таътилига чиқди. Бу ҳақдаги маълумотни «Дарё» нашри ёзмоқда. 

Ҳокимлар айни пайтда Президент администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармаси тасарруфидаги 1- ва 2-сонли марказий клиник шифохоналарида даволанмоқда, дейилади хабарда.  

Маълум қилинишича, ҳокимларнинг даволаниш таътили 2024 йилнинг 2 январидан 9 январига қадар, бир ҳафта давом этади. 

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев ҳам 2023 йилнинг декабрь ойида меҳнат таътилига чиққан эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг