Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитойдаги шифокор Ўзбекистондаги беморни робот ёрдамида операция қилди

Хитойдаги шифокор Ўзбекистондаги беморни робот ёрдамида операция қилди

Видеодан кадр

Ўзбекистонда илк бор масофадан робот жарроҳлик амалиёти муваффақиятли бажарилди.

Ушбу мураккаб ва юқори технологияли операцияни академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг малакали мутахассиси Абдурашид Абдукаримов Хитой давлатидан туриб амалга оширди.

Робот жарроҳлик тизими шифокорга энг нозик ҳаракатларни ҳам юқори аниқликда бажаришга кўмаклашади. Бу эса беморнинг камроқ жароҳат олиши ва қисқа муддатда тикланишини таъминлайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг