Ўзбекистондаги энг кекса уруш қатнашчиси вафот этди
Ўзбекистондаги энг кекса Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Рўзибой Сатторов 116 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокими матбуот котиби Аҳрор Содиқов маълум қилди.
Қашқадарё вилоятидан Иккинчи жаҳон урушида 47 минг 51 нафар, шу жумладан, 95 нафар хотин-қиз қатнашган.
Шундан 22 минг 77 нафари ўз юртига соғ-омон қайтган. Улар сафида қамашилик Рўзибой бобо Сатторов ҳам бор эди.
Рўзибой Сатторов Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманидан бўлиб, Сталинград фронтида ўқчи бўлиб хизмат қилган.Ўтган йили президент топшириғи билан Қарши шаҳрига самолёт юборилган ва Рўзибой Сатторовнинг истаги амалга ошиб, Мудофаа вазирлигининг Ҳарбий ҳаво кучларига қарашли самолётда парвозни амалга оширган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter