Ўзбекистонга 10,3 миллиондан ортиқ турист келди
2026 йилнинг январ–сентябр ойларида жами 10 306 786 нафар чет эл фуқароси туристик мақсадларда Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,7 млн нафарга ёки 20,4 фоизга ошган.
Ўзбекистонга энг кўп туристлар келган мамлакатлар (топ-10):
- Қирғизистон — 2 844 201 нафар;
- Қозоғистон — 2 404 638 нафар;
- Тожикистон — 2 274 288 нафар;
- Россия — 983 407 нафар;
- Афғонистон — 380 190 нафар;
- Хитой — 373 778 нафар;
- Туркманистон — 256 546 нафар;
- Туркия — 148 772 нафар;
- Ҳиндистон — 53 778 нафар;
- Германия — 42 973 нафар.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter