Ўзбекистонга келаётган ҳиндистонликлар кўпаймоқда

Ўзбекистонга келаётган ҳиндистонликлар кўпаймоқда.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-май ойларида жами 28,5 минг нафар Ҳиндистон фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5,3 минг нафарга ёки 22,7 % га ошган.
Жорий йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистонга ташриф буюрган Ҳиндистон фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:
сайёҳлик – 17 956 нафар
хизмат юзасидан – 7 557 нафар
ўқиш – 2 710 нафар
қариндошларни йўқлаш – 253 нафар
тижорат – 10 нафар
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter