Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонга совуқ ойларда 3,3 млн долларлик музқаймоқ импорт қилинди

Ўзбекистонга совуқ ойларда 3,3 млн долларлик музқаймоқ импорт қилинди

Иллюстратив фото

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2026 йилнинг январ-март ойларида 8 та хорижий давлатдан қиймати 3,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган музқаймоқ маҳсулотлари импорт қилинган.

Импорт қиймати, 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда, қарийб 1,9 млн АҚШ долларига ошган.

Мазкур даврда Ўзбекистонга энг кўп музқаймоқ маҳсулотлари етказиб берган мамлакатлар:

  • Россия — 275,3 тонна;
  • Қозоғистон — 139 тонна;
  • Хитой — 46,2 тонна;
  • Беларусь — 20,2 тонна;
  • Франция — 17,6 тонна;
  • Бошқа давлатлар — 13,3 тонна.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг