Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонлик UFC жангчиси икки йилга мусобақалардан четлатилди

Ўзбекистонлик UFC жангчиси икки йилга мусобақалардан четлатилди
USADA ташкилоти Лилия Шакирова UFC промоушенидан икки йилга четлатилди. Бу ҳақида антидопинг ташкилоти USADA расман хабар қилди, дея ёзади Olamsport. 

Лилия Шакированинг тест намуналаридан мельдоний моддаси топилган. Ушбу модда ҳар доим USADA ташкилотининг таъқиқланган моддалар рўйхатида бўлган. 

Баёнотда маълум қилинишича, ҳар бир жангчи допинг тести топшириш пайтида, сўнгги 12 ой давомида истеъмол қилган таъқиқланган моддаларини алоҳида декларация тўлдирган ҳолда маълум қилиши лозим. Агарда унинг қон таркибидан ушбу декларацияда кўрсатилган моддалар топилган тақдирда ҳам жангчи айбдор деб ҳисобланмайди. Шунчаки, модданинг турига қараб, у танадан чиқиб кетмагунча жангларга қўйилмайди ва қайтадан тест топширади. 

Лилия Шакирова эса, юқорида таъкидланган декларацияни тўлдириш чоғида мельдоний моддаси ҳақида бирор маълумот кўрсатмаган. Бу эса жангчини икки йилга четлатилишига сабаб бўлган.

Лилия Шакирова 2020 йилнинг октябрь ойида UFC`да дебют жангини ўтказганди. UFC 257 доирасида ўтказилган ўша жангда ҳамюртимиз Лаурен Мёрфига мағлуб бўлганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг