Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонлик беш шахматчи FIDE топ-100 рейтингига кирди

Ўзбекистонлик беш шахматчи FIDE топ-100 рейтингига кирди

Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов Халқаро шахмат федерацияси (FIDE)нинг 2025 йил июл ойи рейтингида 7-ўринни банд этди. Унинг ҳисобида 2771 балл бор.

FIDE рейтингида ҳамон Магнус Карлсен етакчи — 2839 балл. Шунингдек, Ҳикару Накамура (2807) ва Фабиано Каруана (2784) — кучли учликда.

Амалдаги жаҳон чемпиони, ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу — олтинчи ўринда (2776).

Дунёнинг энг кучли шахматчилари рейтинги (топ-100)га жами 5 нафар ўзбекистонлик шахматчи кирди:

  • 7-ўрин — Нодирбек Абдусатторов (2771)
  • 25-ўрин — Жавоҳир Синдаров (2722)
  • 48-ўрин — Рустам Қосимжонов (2675)
  • 59-ўрин — Нодирбек Ёқуббоев (2663)
  • 76-ўрин — Шамсиддин Ваҳобов (2650).
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг