Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонлик қизлар илк маротаба «Technovation» танлови халқаро финалига йўл олишди

Ўзбекистонлик қизлар илк маротаба «Technovation» танлови халқаро финалига йўл олишди

Фото: «technovation.uz»

«Technovation Challenge» қизлар танловида Ўзбекистон жамоаси илк бор халқаро финалда иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 25 май куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида «Technovation Challenge» танловининг 2018 йил мавсумидаги якуний тадбири «Celebration Event» бўлиб ўтган ва унда Ўзбекистон номидан жаҳон чемпионати ярим финалига чиққан жамоалар номи эълон қилинганди.

20 июн куни жаҳон чемпионатининг ярим финали ўтказилиб, унда бутун дунё бўйлаб энг яхши 12 жамоа аниқланди. Қувонарлиси, улар орасида Ўзбекистоннинг «Generation Z» жамоаси ҳам бор. Энди ўзбекистонлик қизлар ўзларининг «ELIST» лойиҳаси билан АҚШнинг Калифорния штатида бўлиб ўтадиган финал босқичида иштирок этадилар.

Фото: «technovation.uz»

Танловнинг финал босқичи шу йилнинг 6-10 август кунлари бўлиб ўтади.

Ўзбекистон жамоасининг видео-питчини ушбу ҳаволада кўриш мумкин. 

Жамоа аъзолари: Муслима, Севинч, Тамила, Фарингиз. Улар Тошкентдаги мактаблар ўқувчилари.

Менторлар: Чарос Шавкатова, Муаззамхон Юсупова.

IТ-менторлар: Достонхон Озодхўжаев ва Миркамол Ҳамидов.

«ELIST» лойиҳаси ҳақида: Ушбу дастур оилаларда гендер тенглигига бағишланган. У оилада уй ишларини ўғил ва қизларга тенг тақсимлашга ёрдамлашади.

«Technovation» танлови статистикаси:

  • Танловда дунёнинг турли бурчакларидан 2 000дан зиёд жамоа иштирок этди;
  • Ўзбекистондан 29 жамоа танловга лойиҳаларни топширди;
  • Ўзбекистоннинг 6 жамоаси халқаро ярим финалга йўл олди;
  • жамоаларимиз АҚШ, Испания, Мексика ва дунёнинг бошқа мамлакатлари жамоалари билан рақобатлашди;
  • Ўзбекистоннинг бир жамоаси (10-15 ёш) финалга йўлланма олди.

Барча финалчилар рўйхати билан ушбу ҳаволада танишиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, «Technovation Challenge» халқаро танлови 2010 йилдан буён дунёнинг қарийб 80 мамлакати, жумладан, икки йилдан буён Ўзбекистонда ҳам ўтказиб келинмоқда. Бу технологик  ишланмалар танлови бўлиб, унинг доирасида қизлар жамоаларини ташкил этиш кўзда тутилган. Жамоалар устоз ва мураббийлар раҳбарлигида долзарб муаммони аниқлаши, унинг ечими бўйича илова яратиши, лойиҳанинг тижорий амалга оширилиши учун зарур компанияга асос солиши лозим.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг