Ўзбекистонликлар 3 ойда қарийб 7 мингта «иномарка» импорт қилган

Ўзбекистонга 2025 йилнинг январь-март ойларида хориждан қиймати 115,1 млн АҚШ долларига тенг бўлган 6 950 дона енгил автомобиль импорт қилинган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, импорт автомобилларнинг 75 фоизи ёки 5 235 донаси Хитой давлатидан келтирилган.
Шунингдек, биринчи чоракда энг кўп енгил автомобиль импорт қилган давлатлар:
- Корея – 1 425 дона
- Ҳиндистон – 144 дона
- Япония – 77 дона
- АҚШ –18 дона
- Бошқа давлатлар – 51 дона
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter