Кеча банкларда қайси валюталар энг кўп сотилгани маълум қилинди

4 март куни тижорат банкларида жами 43 342 785 доллар сотиб олинди, 32 571 340 доллар эса сотилди.
Бу ҳақда Марказий банк тақдим этган жадвалда маълум қилинди. Эслатиб ўтамиз, 3 март куни бу кўрсаткич мос равишда 27 967 128 ва 26 319 048 долларни ташкил этганди.
Рубл олди-бердисида яна катта бўшлиқ кузатилган: 7 354 654 рубл сотиб олинган бўлса, 86 561 320 рубл сотилган.

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter