Ўзбекистонликлар учун АҚШга кириш визаси талаблари осонлашиши мумкин

Ўзбекистон фуқароларига АҚШга кириш визаси талабларини енгиллаштириш чоралари кўрилади.
Президентнинг жорий йил 15 майдаги ПФ-87-сон фармони билан Ташқи ишлар вазирлигига 3 ой муддатда АҚШ фуқаролари учун Ўзбекистонга 30 кунлик муддатга визасиз кириш режимини жорий қилиш ҳамда Ўзбекистон фуқароларига АҚШга кириш учун виза талабларини енгиллаштириш юзасидан музокаралар бошлаш ва якуни бўйича таклиф киритиш топширилди.
Шунингдек, вазирлик юқорида кўрсатилган муддатда Россия, Озарбайжон ва Қозоғистон давлат фуқаролари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ички ҳужжат ёки ID-карта, шу жумладан, 16 ёшга тўлмаган фуқароларга «киндер паспорт» билан 30 кунгача кириш режимини жорий қилиш вазифаси топширилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter