Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонликларга Қозоғистонда рўйхатдан ўтмасдан қолиш муддати узайтирилди

Ўзбекистонликларга Қозоғистонда рўйхатдан ўтмасдан қолиш муддати узайтирилди

Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматлари ўртасида ўртасидаги «Фуқароларнинг ўзаро келиб-кетиш шартлари тўғрисида»ги Битимга ўзгартириш киритилиб, Ўзбекистон фуқароларининг ушбу давлатга кириши, бўлиши ва чиқиб кетиши тартиби ўзгарди.

Эндиликда, Ўзбекистон фуқаролари чегарани кесиб ўтган кундан бошлаб 30 календарь кун давомида Қозоғистонда рўйхатдан ўтмасдан бўлиши мумкин.

Аммо, умумий бўлиш муддати 180 календарь куни давомида 90 календарь кундан, яъни 6 ой давомида 3 марта кириб-чиқиши ва жами бўлиш муддати 3 ойдан кўп бўлмаслиги керак.

Ушбу янги қоида Қозоғистонга 2023 йил 27 январдан кейин кирган шахсларга нисбатан қўлланилади.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонга ишлаш мақсадида борувчи Ўзбекистон фуқаролари учун 1 ой давомида иш берувчи билан меҳнат шартномасини тузгач, уни Халққа хизмат кўрсатиш марказида рўйхатга киритиб, 3 ой муддат учун рухсатнома олиш ёки салоҳиятли иш берувчилар томонидан квота асосида ишга жалб қилиш тартиби мавжуд. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг