Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Ўзбекистон Республикасининг Москвадаги элчихонаси барча ўзбекистонлик фуқароларни Россия Федерацияси ҳудудида амалда бўлган жамоат хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилишга, Россия ва Украинанинг чегарадош ҳудудларига саёҳат қилмасликка, одамлар гавжум жойларга ташриф буюрмасликка чақирди.
“Ахборот майдонида тарқатилаётган тасдиқланмаган маълумотларга берилмаслик ва мамлакат расмий вакилларининг кўрсатмаларига амал қилишни сўраймиз. Сизга қулайлик яратиш мақсадида мамлакатимизнинг Россиядаги барча дипломатик ваколатхоналари тўлиқ иш режимида ишлайди”, – дейилади элчихона хабарида.
Зарур ҳолларда Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонасининг ягона Call-марказига зудлик билан мурожаат қилишларини сўраймиз: +7-499 230-00-76, +7-499 238-36-20.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter