Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг Ахборот кодекси қабул қилинади – лойиҳа

Ўзбекистоннинг Ахборот кодекси қабул қилинади – лойиҳа

Президентнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистоннинг 2030 йилгача бўлган Миллий стратегиясини тасдиқлашга доир фармони лойиҳасига кўра, АОКА ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар, Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси ҳамда фуқаролик жамияти институтлари жорий йилнинг декабрига қадар Ахборот кодекси лойиҳасини белгиланган тартибда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритишлари лозим.

Бунда:

  • инсоннинг ахборот тарқатиш ва ахборот олишга доир ҳуқуқ ҳамда эркинликларига тегишли тушунча ва нормаларни тизимлаштириш;
  • рақамли ахборот маконида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари бузилишида ҳуқуқий ҳимояни кучайтириш назарда тутилиши лозим.

Қайд этилишича, кодекснинг қабул қилиниши билан мнсоннинг ахборот олиш, ундан фойдаланишга оид ҳуқуқларини, оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлашга оид қонунчилик тизимлаштирилади ва такомиллашади. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг