Ўзбекистоннинг БМТ рейтингидаги мавқеини ошириш масалалари муҳокама қилинди
2021 йилда Ўзбекистон-Корея рақамли ҳукумат қўшма ҳамкорлик лойиҳаси ишга туширилган эди.
Лойиҳа доирасида янги технологиялардан фойдаланган ҳолда электрон давлат хизматлари порталини такомиллаштириш, мобил тармоқ инфратузилмасини мустаҳкамлаш, сунъий интеллектни жорий этиш ва ривожлантириш бўйича ҳуқуқий тизимни яратиш ва шу каби бир нечта йўналишда ҳамкорлик йўлга қўйилган эди.
Жорий йилда Ўзбекистон электрон ҳукумат ривожланиши буйича дунё мамлакатлари рейтингида 18 поғонага кўтарилиб, дунёда 69-ўринга чиқди. Бунда кореялик мутахассислар билан ҳамкорликда ишлаш ва замонавий технологиялардан унумни фойдаланиш бўйича ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада Ўзбекистон-Корея эксперт гуруҳи раҳбари Ко Таэк-Жиннинг ҳам алоҳида ўрни бор.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Ўзбекистон-Корея эксперт гуруҳи раҳбари Ко Таэк-Жин билан учрашув ўтказди. Ушбу учрашув Ўзбекистон ва Корея ўртасида рақамли ҳукумат соҳасида тажриба ва билим алмашиш, шунингдек, ушбу йўналишдаги лойиҳаларни амалга оширишдаги ҳамкорлик натижалари билан танишиш мақсадида ўтказилди.
Жумладан, Ўзбекистонда сунъий интеллектни ривожлантириш, БМТ рейтингида Ўзбекистоннинг электрон ҳукумати мавқеини янада ошириш, келгусида ўзаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш ва икки давлат ўртасида самарали ҳамкорликни янада яхшилаш масалалари кўтарилди.
Ўз навбатида, Корея компаниялари билан ҳамкорликда IT ва BPO хизматлари экспортини ривожлантириш, Ўзбекистондаги ёшларни АКТ соҳасига кенгроқ жалб қилиш ҳамда юқори маошли иш билан таъминлаш каби истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш масаласи муҳокама қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter