Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 49,2 млрд доллардан ошди

Апрель ойида Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари ҳажми тарихий рекорд даражани ўрнатди.
Марказий банк маълумотларига кўра, 1 май ҳолатига регулятор захираларидаги активларнинг умумий қиймати 49,25 млрд долларни ташкил этди. Бу ўтган ойга нисбатан 1,4 млрд долларга ёки 2,93 фоизга кўпдир. Натижада активлар ҳажми март ойида ўрнатилган аввалги рекорддан (47,85 млрд доллар) ошиб кетди.
Олтин захиралари 772,64 млн долларга бироз ошиб, 37,65 млрд долларга етди, қиймат жиҳатидан рекорд янгиланди. Ўз навбатида, унинг физик ҳажми камайишда давом этиб, 11,82 млн трой унция (367,09 тонна)дан 11,46 трой унция (355,83 тонна)га пасайди.
Ўтган ойда Ўзбекистоннинг валюта захиралари деярли ўзгаришсиз — 10,33 млрд доллар миқдорида қолди. Уларнинг ҳажми бир ойда бор-йўғи 116,08 млн долларга ошди.
Хусусан, бошқа мамлакатлар марказий банклари ва ХВЖдаги ҳисоб рақамларидаги валюта захиралари миқдори 361,94 млн долларни ҳамда хорижий банкларда 9,96 млрд долларни ташкил этди.
WGC (Халқаро олтин қўмитаси)га кўра, Ўзбекистон март ойида олтин сотиш бўйича дунёда етакчиликни сақлаб қолди. Марказий банк томонидан 11 тонна қимматбаҳо металл сотилган бўлса, биринчи чорак якунлари бўйича соф олтин савдоси 15 тоннани ташкил этди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter