Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзбекнефтгаз» бошқарув аппарати билан ишлаш департаментига янги раҳбар тайинланди

«Ўзбекнефтгаз» бошқарув аппарати билан ишлаш департаментига янги раҳбар тайинланди

«Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев буйруғига асосан Бошқарув аппарати билан ишлаш департаментига янги раҳбар тайинланди.

Шу вақтга қадар «Ўзбекнефтгаз» АЖда департамент раҳбари сифатида фаолият юритиб келган Камолиддин Усмонов Аловуддин ўғли ушбу лавозимда иш бошлади.

Камолиддин Усмонов бундан ташқари Бошқарув раисининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси сифатида ҳам ўз фаолиятини олиб боради.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг