«Ўзбекнефтгаз»: Бухородаги ишламай турган қудуқдан яна газ олина бошланди

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Газли нефт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли «Калта-кир» газ конидаги ишлатилмаётган қудуқлар фондида турган 8-сонли қудуқ тўла таъмирланиб, қайта ишга қўшилди.
Қудуқда сув йўлларини ёпиш ишлари бажарилиб, 1084-1081 метр интерваллар оралиғида перфорация ишлари ўтказилгандан сўнг, қудуқни ўзлаштириш натижасида саноат миқёсида кунлик 70 минг куб метр газ қазиб олинишига эришилди.
Маълумот учун: «Калта-кир» газ кони Бухоро вилоятининг Жондор туманида жойлашган бўлиб, 2006 йилда ишлатишга туширилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter