«Ўзбекнефтгаз»: «Жанубий Тандирча»да қурилиш ишлари олиб борилмоқда

«Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамиятининг Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли «Жанубий Тандирча» конида Газни дастлабки тайёрлаш қурилмасида қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Жумладан, «Жанубий Тандирча» конида табиий газ таркибидан технолгик суюқликларни ажратиб олувчи Газни дастлабки тайёрлаш қурилмаси учун монтаж қилинадиган сепаратор, ажратгич, дегазатор, шамоллатгич, V-150 метр куб идиш, ҳар хил ўлчамдаги қувур, шарли кран ва задвижкаларни янгилаш «Ўзбекнефтгаз» АЖ тасарруфидаги бошқармаларнинг ички имкониятдан келиб чиққан ҳолда амалга оширилмоқда.
Технологик жараён кўрсаткичларини доимий назорат қилиш учун, қурилмага автоматик ва қўл кучи ёрдамида бошқариш ва технологик лойиҳа ва регламент асосида қурилма аппаратларига босим, ҳарорат ва сарф ўлчов асбоби, замонавий назорат асбоблари, ростловчи клапанлар ҳамда бошқарув шкафи ўрнатилади.
Қурилиш ва монтаж ишларини якунлаш 2020 йилнинг март ойи охирига мўлжалланган. Қурилмани ишга қўшилиши ҳисобига кунлик 50 минг куб метр қўшимча табиий газ қазиб чиқариш, ҳамда «Жанубий Тандирча» конидан қазиб олинаётган табиий газни Шўртан Бош иншоотига барқарор етказиб берилиши таъминланади.
«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter