Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзбекнефтгаз»: «Шимолий Бердақ» конида газ қудуғи ишга туширилди

«Ўзбекнефтгаз»: «Шимолий Бердақ» конида газ қудуғи ишга туширилди

Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли «Шимолий Бердақ» газконденсат конидаги 77-сонли қудуқда бурғулаш ишлари тугатилди.

Ушбу қудуқнинг 2322-2320м, 2294-2290м, 2262-2256м интерваллар оралиғида перфорация қилинди. Натижада қудуқдан кунлик 100-130 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ қазиб чиқарилишига эришилди.

Маълумот учун: «Шимолий Бердақ» газконденсат кони Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида жойлашган бўлиб, 2006 йилда ишга туширилган.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг