Ўзгаларнинг автомашинасини чегарадан олиб чиқиб сотиб юборган шахслар қўлга олинди

Божхона қўмитасининг Контрабандага қарши курашиш бошқармаси томонидан Тошкент шаҳар, Тошкент ва Наманган вилоятлари божхона бошқармаларининг Контрабандага қарши курашиш бўлимлари тезкор ходимлари билан ҳамкорликда Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган енгил автотранспорт воситаларини Тожикистонга олиб ўтиш ва ноқонуний сотиб юбориш ҳолати билан шуғуланувчи 8 нафар шахс фош этилди.
Улар «BYD», «VOLKSWAGEN», «KAIYI X3», «HONDA», «GEOMETRY», «FAW ID4» ва бошқа русумлардаги 59 та автотранспорт воситасини ҳар бирини 100-200 АҚШ доллари эвазига Тожикистонга ўтказиб беришган. Аниқланишича, мазкур автотранспорт воситаларининг барчаси қўшни давлатда ноқонуний тарзда сотиб юборилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Божхона қўмитасининг Суриштирув ва маъмурий амалиёт бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди ва тергов органига топширилди.
Манба: t.me
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter