«Ўзгидромет»: Бугун Ўзбекистон ҳудудида об-ҳаво ўзгара бошлайди

Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат кечга томон Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятига совуқ об-ҳаво оқими кира бошлайди, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолида 15-20 м/с гача кучаяди, баъзи жойларда шамолнинг кучайиши 21-23 м/с га етиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 30-35° ни ташкил этади.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 32-34° бўлади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 22-27° бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter