«Ўзгидромет» кўпчилик кутаётган хабарни эълон қилди
«Ўзгидромет» июлнинг илк кунида кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Бугун кундуз куни республика бўйича ҳарорат фони 35-40° атрофида, жанубда баъзи жойларда 43-45° гача бўлган қуруқ ва иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Яъни ҳаво ҳарорати аввалги кунларга қараганда пасаяди.
Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 36-38° бўлади.
Тоғли ҳудудларда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 27-32 даража бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter