«Ўзгидромет» шошилинч ахборот билан чиқди

«Ўзгидромет» об-ҳаво бўйича шошилинч ахборот эълон қилди.
Унга кўра, жорий йилнинг 15-16 январ кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан қуруқ ва нам ҳаво массаси, шунингдек, Волгабўйи ҳудудларидан нисбатан совуқ ҳаво массаси кириб келмоқда.
15-16 январда республика бўйича баъзи жойларда шамол кучайиши кутилмоқда, жумладан:
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Тошкент, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларида 17-22 м/с гача;
Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах вилоятларида 17-22 м/с гача, айрим жойларда 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.
18 январда Сурхандарё, Фарғона, Наманган, Андижон вилоятларида ҳам шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
15-18 январда республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, тоғли ҳудудларда ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор), баъзи жойларда ёнғингарчилик кучли бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter