Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзгидромет» тўрт кунлик прогнозни эълон қилди

«Ўзгидромет» тўрт кунлик прогнозни эълон қилди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбeкистон бўйича 2024 йил 20-24 март кунларига об-ҳаво прогнози тақдим этилди.

Қайд этилишича, 20-22 март кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ўрта ер денгизи ҳавоси кириб келади.

Республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 20-21 март кунлари баъзи жойларда кучли бўлади, айрим жойларда момақалдироқ бўлиши мумкин.

Бугун 20 мартда республиканинг кўпчилик ҳудудларида жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати 19-24 даража илиқ атрофида, жанубда 27-29 даража илиққача бўлади.

21-22 март кунлари ҳарорат аста-секин пасаяди, 22 март кунига келиб 10-15 даража илиққача бўлади.

20-21 мартда баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда баъзида 25-28 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

23-24 март кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кечалари салқинроқ 5-8 даража илиқ атрофида бўлади, кундуз кунлари эса ҳарорат яна кўтарила бошлайди ва 17-20 даража илиқни, баъзи жойларда 22 даража илиққачани ташкил этади.

Республикнаинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 20-22 март кунлари сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Тоғларда қор кўчиши хавфи сақланиб туради.

Пойтахтимизда 20 мартда кечга томон ва 21-22 март кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

21 мартда шамол тезлиги 15-17 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат 21 мартда 15-17 даража, 22 мартда 12-14 даража илиқ бўлади. Ҳарорат кечалари 9-12 даража илиқ бўлади.

23-24 март кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари 6-8 даража илиқ, кундуз кунлари 17-20 даража илиқ бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг