Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Озодлик» радиоси вакиллари Ўзбекистонга келди

«Озодлик» радиоси вакиллари Ўзбекистонга келди

«Озодлик» радиоси Ўзбекистонда расман аккредитациядан ўтиб, фаолият бошлаши мумкин. Кеча, 31 май куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Хўжаев «Озод Европа радиоси / Озодлик радиоси» медиа корпорацияси президенти Жейми Флай ва медиа-корпорация вакили Паҳлавон Содиқ билан учрашган.

Мулоқот давомида томонлар учрашувда ўзаро мавжуд масалалар, уларни ҳал этиш йўллари, шу жумладан, «Озодлик радиоси» таҳририяти томонидан тайёрланаётган ва чоп этилаётган материалларнинг Ўзбекистон қонунчилиги ва журналист этикаси меъёрларига мос келиши юзасидан фикр алмашишган.

Шунингдек, «Озод Европа радиоси / Озодлик радиоси» медиа корпорацияси вакилларини Ўзбекистонда аккредитациядан ўтказиш масаласи ҳам кўриб чиқилган. Аммо аккредитация билан боғлиқ масалалар муҳокамаси кейинги учрашувларга қолдирилган.

Бундан ташқари, бугун, 1 июнь куни Масс-медиани қўллаб-қувватлаш фонди васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов ҳам «Озодлик» вакиллари билан учрашган. Учрашув тафсилоти очиқланмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг