Пандемия бошлангандан бери 10 млн киши коронавирусдан тузалди

COVID-19 коронавирус пандемияси бошлангандан бери бутун дунё бўйича у билан боғлиқ касалликлардан 10 млн 064 минг 542 киши тузалди. Бу ҳақда «Worldometer» порталида маълумот берилган.
Шу билан бирга, жаҳондаги муҳим воқеалар билан боғлиқ статистик маълумотларни тўплашга ихтисослашган порталнинг хабарига кўра, бугун, яъни 27 июль куни Тошкент вақти билан 14:30 ҳолатига кўра, инфекция қурбонлари сони 652 минг 602 кишига, умумий касалланганлар сони эса 16 млн 441 минг 814 кишига етди.
Вирус туфайли ўлим даражаси сайёрамизнинг ҳар 1 млн аҳолисига 83,7 кишига тўғри келади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter