Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Парламент Борис Жонсонни истеъфога чиқара олмади

Парламент Борис Жонсонни истеъфога чиқара олмади

Фото: «Flickr»

Буюк Британия парламентида бош вазир Борис Жонсонни истеъфога чиқариш масаласи ёпиқ овоз беришда ҳал бўлди. Воқеани «Sky News» телеканали 6 июнь куни жонли эфирда ёритди.

Жонсонга ишончсизлик билдирган депутатлар сони етарли бўлмагани учун, у лавозимида қолди.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус пандемияси ва локдаун пайтида бош вазир Даунинг-стритдаги қароргоҳида зиёфат ташкил этгани учун истеъфога чиқарилиши талаб этилаётганди.

Борис Жонсон лавозимида қолиши учун Консерваторлар партиясининг камида 180 та овози керак эди. Уни истеъфога чиқариш учун 148 та овоз берилди, лавозимида қолишини ёқлаганлар — 211 нафар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг