Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пахтачида «Сўнгги қўнғироқ» куни икки ўқувчи сувда чўкиб ҳалок бўлган

Пахтачида «Сўнгги қўнғироқ» куни икки ўқувчи сувда чўкиб ҳалок бўлган

Жорий йил 24 май куни Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги 6-сонли мактабнинг икки нафар ўқувчиси сувда чўкиб вафот этган.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамустдиновнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, ҳодиса ҳақида ўша куни соат 15:30 ларда Пахтачи тумани ИИБ навбатчилик қисмига хабар келиб тушган.

Унда туманнинг «Қувондиқ» ва «Сардоба» маҳаллаларида яшаган 2012 йилда туғилган 6-синф ўқувчилари – А.Ш. ва Н.М. лар шу ҳудуддаги «Назаров Оқбўта» фермер хўжалик ерларини томчилатиб суғориш учун мўлжалланган ҳовузда чўкиб вафот этгани айтилади.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Пахтачи тумани ИИБ ва прокуратура томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Таҳририят марҳум болаларнинг оила-аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Ота-оналардан эса чўмилиш мавсумида фарзандларини сувда хавфсизлик қоидаларига амал қилишга ҳамда бахтсиз ҳодисалардан огоҳликка чақиришларини сўрайди.  

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг