payme’да август — янада кўпроқ индивидуал шартлар

payme фойдаланувчилар учун кундалик тўловларни янада қулайроқ қилишда давом этмоқда. Август ойида иловада янги функциялар ишга тушади. Ушбу функциялар фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини янада чуқурроқ тушунишга ва келажакда сервисни янада барқарор қилишга ёрдам беради.
Узоқ кутилган кешбек ва обуна учун чегирма
Энди payme plus обунасининг “Ҳаммаси ичида” тарифида payme иловаси орқали товар ва хизматлар учун тўлов қилганда 1% кешбек қайтарилади. Кешбек автоматик тарзда ҳисобланади. Бундан ташқари, обуна 5 миллион сўмгача комиссиясиз пул ўтказмалари, кейинроқ тўлаш хизмати, Yandex Plus, Setanta Sports ва харажатлар мониторингини ўз ичига олади. Энг асосийси — энди “Ҳаммаси ичида” тарифига ойига 29 990 сўм эвазига обуна бўлиш мумкин (илгари 44 990 сўм бўлган), синов ойи эса бепул. Бир ойда 300 000 сўмгача кешбек йиғиш мумкин — бу обуна нархидан 10 баробар кўп.
payme people янгиликлари
Кешбек жорий этилгач, payme people содиқлик дастури якунланади. 2025 йил 12 августдан баллар йиғиш тўхтатилади, аммо илгари йиғилган баллар сақланиб қолади ва payme people бўлимида чекловларсиз фойдаланиш мумкин бўлади.
Кейинроқ тўлаш хизматида ўзгаришлар
Эндиликда payme орқали кейинроқ тўлаш хизматининг максимал суммаси 500 000 сўмга етказилди. Унга доир ҳисоб-китобни амалга ошириш эса янада мослашувчан бўлди. Қарздорлик юзага келмаслиги учун тўлов аккаунтга уланган исталган картадаги маблағ орқали қопланиши мумкин. Агар картада маблағ етарли бўлмаса, шу фойдаланувчига тегишли бошқа тасдиқланган аккаунтлардаги карталардан ечиб олиниши мумкин.
Шунингдек, ўтказмаларда нарх белгилашнинг янгиланган модели тест режимида жорий қилинади. Батафсил маълумот — payme.uz сайтида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter