Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пекин-2022: Олимпиаданинг учинчи кунидан сўнг скандинавлар пешқадам

Пекин-2022: Олимпиаданинг учинчи кунидан сўнг скандинавлар пешқадам

Фото: «Olympics»

Бугун, 6 февраль, Пекин Қишки олимпадасининг учинчи кунидан сўнг, мусобақаларга келган 91 мамлакатдан 18 таси медалли бўлди.

Кутилганидек, норвегияликлар дастлабки кунларданоқ пешқадам бўлиб олишди: иккита — олтин, битта — бронза медал.

Ҳозирча Олимпиада жадвалида норвегларни «азалий қўшниси» Швеция таъқиб қиляпти: иккита олтин медал.

Россия олимпия қўмитаси жамоаси ҳозирча энг кўп медални қўлга киритди: битта — олтин, иккитадан кумуш ва бронза медаллар.

Топ-10даги барча жамоа ҳисобида биттадан олтин медал бор: Германия, Нидерландия, Австралия, Япония, Словения, Хитой ва Янги Зеландия.

Медалли жамоалар (кейинги ўринлар): Австрия, Италия, АҚШ, Канада, Франция, Финляндия, Венгрия, Польша.

Топ-10

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг