Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пекин олимпиадасининг энг совриндор спортчилари

Пекин олимпиадасининг энг совриндор спортчилари

Александр Большунов, Йоҳаннес Бё (ўртада) ва Марте Олсбю Ройселанд.

Фото: РИА Новости / Getty Images / Biathlon.life

Пекинда XXIV Қишки олимпиада ниҳоясига етди, 91 мамлакатдан келган атлетлар 7 спорт тури (15 йўналиш) бўйича жами 109 та медаллар жамланмаси учун кураш олиб боришди.

Пекиндан 29 мамлакат вакиллари медаллар билан қайтишди.

105 нафар спортчи биттадан кўп медални қўлга киритди, 12 нафар спортчи уч ва ундан ортиқ медалли бўлди.

Норвегиялик биатлончи Йоҳаннес Тингнес Бё — Пекин ўйинлари қаҳрамони: жами 5 та медал — 4 та олтин, 1 та бронзани ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

Иккинчи ўринда — Россия олимпия қўмитаси вакили Александр Большунов: жами 5 та медал — 3 та олтин, 1 та кумуш, 1 та бронза.

Учинчи ўринда — норвегиялик биатлончи аёл Марте Олсбю Ройселанд: жами 5 та медал — 3 та олтин, 2 та бронза.

Пекин олимпиадасининг энг совриндор спортчилари

1. Йоҳаннес Бё (Норвегия, биатлон) — 4 олтин, 1 бронза (5 медал);

2. Александр Большунов (РОҚ, чанғи пойгалари) — 3 олтин, 1 кумуш, 1 бронза (5 медал);

3. Марте Олсбю Ройселанд (Норвегия, биатлон) — 3 олтин, 2 бронза (5 медал);

4. Ирене Схаутен (Нидерландия, конкида югуриш) — 3 олтин, 1 бронза (4 медал);

5. Тереза Йохауг (Норвегия, чанғи пойгалари) — 3 олтин (3 медал);

6. Кантен Фийон Майе (Франция, биатлон) — 2 олтин, 3 кумуш (5 медал);

7-9. Тарей Бё (Норвегия, биатлон) — 2 олтин, 1 кумуш, 1 бронза (4 медал);

7-9. Йоҳаннес Клебо (Норвегия, чанғи пойгалари) — 2 олтин, 1 кумуш, 1 бронза (4 медал);

7-9. Сюзанне Схюлтинг (Нидерландия, шорт-трек) — 2 олтин, 1 кумуш, 1 бронза (4 медал);

10-12. Гу Айлин (Хитой, фристайл) – 2 олтин, 1 кумуш (3 медал);

10-12. Йоҳаннес Штролц (Австрия, тоғ-чанғи спорти) — 2 олтин, 1 кумуш (3 медал);

10-12. Йорген Гробак (Норвегия, чанғи иккикураши) — 2 олтин, 1 кумуш (3 медал).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг