Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пентагон нега разведка раҳбарини истеъфога чиқарди?

Пентагон нега разведка раҳбарини истеъфога чиқарди?

Жеффри Круз.

Фото: RFI

АҚШ мудофаа вазири Пит Ҳегсет Пентагон ҳарбий разведка бошқармаси раҳбари, генерал-лейтенант Жеффри Круз ҳамда икки юқори мансабли ҳарбийни лавозимидан четлатди.

Истеъфолар сабаби айтилмаган, аммо Америка матбуоти ёзишича, ишдан бўшатишлар ҳарбий разведка АҚШнинг Эронга зарбалари оқибатларига бағишлаб тайёрлаган ҳисобот билан боғлиқ.

Маълумки, июн охирларида Америка-Исроил ҳарбий операцияси ўтказилиб, Эроннинг ядровий объектларига бомбалар ёғдирилди. Пентагон разведкаси Америка зарбалари Эрон ядровий дастурини бир неча ойга ортга сургани ҳақида ҳисобот эълон қилди.

Бундай баҳолаш Доналд Трампни ғазаблантирган, у аввалроқ операцияни «буюк ҳарбий муваффақият» деб таърифлаб, учта объект «батамом йўқ қилингани» ва «терроризмнинг бош ҳомийси» томонидан ядровий таҳдид бартараф этилганини айтганди.

Reuters агентлиги аноним манбага асосланиб хабар беришича, Ҳегсет, шунингдек, АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари захирадаги бошлиғи ҳамда ҳарбий-денгиз кучлари махсус амалиётлар қўмондонлиги раҳбарини истеъфога чиқариш тўғрисида буйруқ берган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг