Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пирамидаларнинг 4000 йиллик сири фош бўлди

Пирамидаларнинг 4000 йиллик сири фош бўлди

Олимлар Мисрда 4000 йилдан кўпроқ вақт аввал 31 та пирамида, жумладан, дунёга машҳур Гиза мажмуаси қандай қурилгани сирини очган бўлиши мумкин.

Уилмингтондаги Шимолий Каролина университетининг тадқиқот гуруҳи пирамидалар Нил дарёсининг узоқ вақтдан бери йўқолган қадимий тармоғи бўйлаб қурилган бўлиб, ҳозир чўл ва қишлоқ хўжалиги ерлари остида яширинганлигини аниқладилар.

Кўп йиллар давомида археологлар қадимги мисрликлар пирамидалар қуриш учун зарур бўлган тош блоклар ва бошқа материалларни ташиш учун яқин атрофдаги дарёдан фойдаланган бўлиши керак, деб ишонишган.

Тадқиқот муаллифларидан бири, профессор Эман Гонеймнинг сўзларига кўра, шу пайтгача «ҳеч ким ушбу сув йўлининг жойлашуви, шакли, ўлчами ёки пирамидаларнинг ҳақиқий жойлашувига яқинлигига ишонч ҳосил қилмаган эди».

Қитъалараро саъй-ҳаракатларда тадқиқотчилар гуруҳи катта қурғоқчилик ва қум бўронлари кўмиб кетган кўрфаз харитасини тузиш учун радиолокацион сунъий йўлдош тасвирлари, тарихий хариталар, геофизик тадқиқотлар ва чўкинди керналаридан (археологлар намуналардан далилларни олишда қўллаган усул) фойдаланганлар.

Nature журналида чоп этилган тадқиқотга кўра, жамоа радиолокацион технологиядан фойдаланган ҳолда «қум юзасига кириб, яширин объектлар тасвирини олишга» муваффақ бўлди.

Тадқиқотларга кўра, қадимги Миср пирамидаларининг катта қисми жойлашган тепаликлар этагида ҳозирда кўмилган дарё ва қадимий иншоотлар бўлган.

Тадқиқот ҳаммуаллифларидан бири, доктор Сюзанн Онстайн шундай деди: «Дарёнинг ҳақиқий тармоғини аниқлаш ва оғирроқ блок, жиҳоз ва одамларни ташиш учун ишлатилиши мумкин бўлган сув йўли борлигини кўрсатадиган маълумотларга эга бўлиш, кўп нарсани тушунишга ёрдам беради».

Жамоа тадқиқотларига кўра, Аҳрамат (арабча «аҳрамат» сўзи пирамидалар деган маънони англатади) деб номланган дарё тармоғининг узунлиги тахминан 64 км ва кенглиги 200 дан 700 м орасида эканлигини аниқлади. У 4700 - 3700 йил олдин қурилган 31 та пирамида билан чегарадош эди.

Дарёнинг бу сўниб кетган тармоғининг топилиши Гиза ва Лишт (Ўрта қироллик қабристони) ўртасидаги пирамидаларнинг юқори зичлигини тушунишга ёрдам беради.

Ҳужжатда айтилишича, дарёнинг пирамида мажмуаларига яқинлиги унинг пирамидаларни қуриш босқичида фаол бўлганини кўрсатади.

Доктор Онстайннинг тушунтиришича, қадимги мисрликлар дарё ресурсидан блокларни кўтариш учун фойдаланишган ва бу инсон меҳнатидан кўра анча енгилроқ ечим бўлган.

Нил дарёси қадимги Мисрнинг қон томири бўлган ва ҳозирги кунгача шундайлигича қолмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг