«Пластигингизни нақдлаштира олмаяпсизми? Ўзим ёрдам бераман...»
Қашқадарё вилояти Муборак туманидаги банкомат олдига пластик картасидаги пулини нақдлаштириш учун келган 31 ёшли Қ.М.га шундай таклиф бўлди. Кейин билса, бу тузоқ экан...
Ҳодиса 2022 йил 25 февраль куни содир бўлди. Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида яшовчи 37 ёшли М.З. ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида Қ.М.га ёрдам беришини айтиб, унинг пластик картасини банкоматга тиқади ва пластик картани «SMS» хабарномасини ўзининг телефон рақамига улаб олиб, унга пластик картангиз кодланиб қолибди деб, қайтариб беради.
Сўнг пластик картадаги 6 млн. 900 минг сўм пулларини «Paymе» иловаси орқаси ўзининг пластик картасига ўғирлик йўли билан ўтказиб олиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборади.
Бундан ташқари, М.З. ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, жорий йилнинг февраль ойидан март ойига қадар яна 6 нафар фуқарога пластик карточкаларидаги пулларини банкомат орқали нақдлаштиришда ёрдам беришини айтиб, уларнинг карталарини ҳам ўзининг телефон рақамига улаб олиб, пулларни «Paymе» иловаси орқали яширин равишда ўтказиб олиб, эгаллаган пулларни ўзининг эҳтиёжларига ишлатиб юборганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан М.З.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 169-моддаси 3-қисми «а» банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter