Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пластик карталардан пул ўғирлашнинг янги усули пайдо бўлди

Пластик карталардан пул ўғирлашнинг янги усули пайдо бўлди

Фото: «Xabar.uz»

Тошкент шаҳар ИИББ ўзгаларнинг пластик карталаридан пул маблағларини ўзлаштиришнинг янги фирибгарлик йўллари ҳақида мурожаатлар кўпайиб бораётганини маълум қилди.

Қайд этилишича, номаълум шахслар ўзлари танлаган маълум бир гуруҳ аъзоларига гуруҳ маъмурлари номидан тасодифий тарзда аниқланадиган «акция»да ғолиб бўлгани ҳақида хабар юбормоқда. Шундан сўнг улар пул мукофотини ғолиб бўлган фойдаланувчининг пластик картасига ўтказишга тайёр эканликларига ишонтириб, бунинг учун ҳаволага амал қилишни сўраяпти.

Бундай ҳаволалар эса Ўзбекистондаги маълум бўлган тўлов тизимларининг сайтларига олиб борувчи ҳаволаларга ўхшашлиги сабабли кўпчилик фуқароларнинг эътиборсизлиги ва янглишиб қолиши оқибатида салбий ҳолатларга олиб келмоқда.

Пойтахт ИИББ интернетдан фойдаланувчиларни ҳушёр ҳамда эътиборли бўлишга, турли хил лотереялардаги «тасодифий» ютуқларга ишонмасликка, шубҳали ҳаволаларга кирмасликка ва ўзларини пластик карталарининг маълумотларини киритмасликка чақирган.

«Айниқса, картангизнинг амал қилиш муддатини кўрсатиш ва SMS орқали келган тасдиқлаш кодини юбориш ҳақидаги сўров шубҳа уйғотиш учун асос бўлади. Агар ҳозирда пластик картангизда пул маблағлари бўлмаса ҳам махфий маълумотларни киритиш, фирибгарлар учун келажакда картангиздан ғараз ниятларда фойдаланиб, ҳисобингиздаги барча пулларингизни ечиб олиш имконини беради», — дейилади мурожаатда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг