Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пляж футболи. ЖЧ финалида Бразилия ва Беларус тўқнашди

Пляж футболи. ЖЧ финалида Бразилия ва Беларус тўқнашди

Фото: ФИФА

Сейшел оролларида 11 май куни пляж футболи бўйича жаҳон чемпионати якунланди.

Бразилия навбатдаги маротаба жаҳон чемпиони бўлди — финалда Беларус 4:3 ҳисобида мағлуб этилди.

Голларни бразилияликлардан Лукао (2), Родриго (13, 35) ва Катарино (13), беларуслардан Новиков (7) ва Игорь Бриштель (29, 30 — пен.) киритди.

Пляж футболи бўйича жаҳон чемпионатлари тарихида бразилияликлар энг кўп — 16 марта бош совринни қўлга киритишган. Чемпионликнинг 9 тасига Beach Soccer Worldwide бошқаруви остидаги мусобақаларда (1995–2004), 7 тасига ФИФА бошқарувидаги мусобақаларда (2005–2025) эришилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг