Покистон хавфсизлик кучлари 50 нафар жангарини йўқ қилди

Покистон хавфсизлик кучлари Афғонистон билан чегарадош жануби-ғарбий Балужистон вилоятида “Теҳрик-ал-Толибон Покистон” гуруҳининг 50 нафар жангарисини йўқ қилди.
Бу ҳақда Arab News газетаси Покистон қуролли кучлари жамоатчилик билан алоқалар бўлимига таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, 7-9 август кунлари хавфсизлик кучлари Самбаз ҳудудида 47 нафар жангарини йўқ қилган, 10 августга ўтар кечаси эса Покистон-Афғонистон чегарасида тозалаш операцияси ўтказилган, унинг давомида яна уч нафар жангари йўқ қилинган.
"Қурол, ўқ-дорилар ва портловчи моддалар қўлга олинди. Хавфсизлик кучлари миллий чегаралар хавфсизлигини таъминлаш ва Покистон тинчлиги, барқарорлиги ва тараққиётига путур етказиш уринишларига тўсқинлик қилиш мажбуриятини сақлаб қолишда давом этади", — деб ёзади газета расмийларга асосланиб.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter