Полиция тарихидан. Тезликни оширганлик учун илк жарима қачон тўланган?
Англияда 1865 йилда ўзи ҳаракатланадиган барча араваларга, хусусан, илк автомобилларга ҳам тезликни чеклаш бўйича қонун қабул қилинади.
Унга кўра шаҳар ичида ҳаракатланиш тезлиги соатига 3 километрдан ошмаслиги керак эди. Шаҳар ташқарисида эса соатига 6 километр тезлик билан ҳаракатланиш мумкин бўлган.
Автомобил экипажи 3 кишидан иборат бўлиши ва улардан бири 50 метр олдинда қизил байроқ билан юриши шарт бўлган. Тунги вақтларда эса қизил байроқ ўрнини қизил чироқ эгаллаши лозим эди.
Фақат орадан 31 йил ўтиб бу қоидалар енгиллаштирилди. Суратда эса тезликни оширгани учун энг биринчи жарима тўлаган ҳайдовчи ва унинг автомобилини кўриб турибсиз.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter